Дунёда қурол-яроғ савдоси ҳажми ошди
Олам
−
07 Декабрь 2020
38812019 йилда дунёдаги 25 та энг йирик компанияларнинг қурол-яроғ ва ҳарбий хизматлар савдоси ўтган йилга нисбатан 8,5 фоизга ўсди ва 361 миллиард долларни ташкил этди. Бу ҳақда Стокгольм халқаро тинчлик тадқиқотлари институтининг (SIPRI) бугун,7 декабрь куни эълон қилинган ҳисоботида айтилган.
Ўтган йили юқори айтилган 25 та компаниядан 12 таси АҚШда жойлашган бўлиб, улар жами қурол савдосининг 61 фоизи уларга тегишли бўлган. Шу билан бирга, улардан бештаси рейтингда етакчи ва уларнинг савдоси 166 млрд долларни ташкил қилган. Гап Lockheed Martin, Boeing, Northrop Grumman, Raytheon ва General Dynamics компаниялари ҳақида боряпти.
Қурол савдоси бўйича Қўшма Штатлардан кейинги ўринни Хитой эгаллаган. Унинг ҳарбий-саноат компаниялари улушига жами савдо ҳажмининг 16 фоизи тўғри келган. Рейтингга кирган тўртта компаниядан учтаси – Aviation Industry Corporation of China (6-ўрин), China Electronics Technology Group Corporation (8-ўирн) и China North Industries Group Corporation (9-ўрин) дастлабки ўнталикдан жой олган. Тўртинчи компания China South Industries Group Corporation 24-ўринда қайд этилган.
Бундан ташқари, қурол ва ҳарбий хизматлар савдосининг 18 фоизи олтита Ғарбий Европа компаниялари ҳиссасига тўғри келди.
Ҳисоботга кўра, биринчи марта бу гуруҳга Яқин Шарқ компанияси – EDGE кирган. Компания БААда 2019 йилда 25 та майда компанияларн қўшиб юбориш йўли билан ташкил қилинган. У 1,2 фоиз ҳисса билан рейтингда 22-ўринни эгаллаган.
Американинг L3Harris Technologies рейтингга киритилган янги компаниялардан бўлган. У 10-ўринни эгаллаган. У 2019 Harris Corporation ва L3 Technologies`нинг қўшилиши натижасида пайдо бўлган.
Ҳисоботда қайд этилишича, Россия компаниялари ва Хитой расмийларига қарши санкциялар ўз самарасини кўрсатган.
Россиядан фақатгина иккита компания “Алмаз-Антей” ва “Бирлашган кемасозлик корпорацияси” топ-25 рўйхатига кирган.
Шунингдек, SIPRI`нинг катта илмий ходими Нан Тяннинг сўзларига кўра, Хитойнинг қуролсозлик компаниялари Халқ озодлик армиясини одернзация қилиш ҳисобига даромадини оширган.
Қайд этиш керакки, Хитой армиясини жадаллик билан модернизация қилиб боряпти. ХХР раиси Си Цзиньпин Гуандун провинциясидаги ҳарбий базада бўлиб, ҳарбийлар билан учрашган ва Қуролли кучлани модернизация қилиш ишларини тезлаштириш кераклигини айтганди.
LiveБарчаси