Коронавирус фонида дунё иқтисоди жарликка қараб кетмоқда

Олам 5227
image

Бугун, 13 март куни Осиё давлатларидаги фонд бозорларида савдолар пасайиш билан бошланди. Гонконгнинг асосий индекси HangSeng савдолар бошланганидан 15 дақиқа ўтиб 7,36 фоизга тушиб кетди. Кейинроқ бироз кўтарилди ва пасайиш 6,4 фоизни ташкил қилди.

Бир кун олдин HangSeng индекси савдолар ёпилиши вақтида 3,66 фоизга тушиб кетганди.

Хитойнинг материк қисмидаги шанхай ва Шэньчжэнь фонд биржаларида савдолар пасайиш билан бошланди. Shanghai Composite индекси 4,16 фоизга, SZSE Component эса 4,86 фоизга "қулади".

Япониянинг Nikkei индекси эса олдинги кунлардагидек тушишда давом этди. Савдолар 8,5 фоизлик пасайш билан бошланди. Тезда 9,5 фоизга етиб, психологик 17000 пунктлик нуқтадан пастга тушди. Кунчиқар мамлакат учун бу 1990 йил апрелидан бери энг катта йўқотиш бўлди.

Австралияда эса савдолар миллий ASX 200 индексининг 7,7 фоизлик пасайиши билан бошланди. Савдоларда 406 пункт йўқотилиб, 4698 пунктлик кўрсаткич "забт этилди".

Кеча, 12 март куни АҚШда биржалар пасайиш билан ёпилганди. Америка индекслари 7,9-9,3 фоизга тушиб кетганди. Америкада бугунги савдолар ҳали бошланганича йўқ.

Дунёда нефть нархи ҳамон беқарор бўлиб турибди. Brent маркали нефт баррелига 33,35 долларга тенг бўлиб турибди. WTI нефти эса 31,68 долларга баҳоланяпти. Бугун Brent нефтининг нархи 35,6 баррелига долларгача кўтарилди, бироқ кейин яна тушиб кетди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 9 март куни Россия ва OPEC ўртасида нефть қазиб чиқариш ҳажми борасида келишув барбод бўлгач, жаҳон бозорида “қора олтин”нинг нархи кескин тушиб кетди. Бунинг ортидан йирик фонд бозорларида етакчи индекслар бирин-кетин “қулади”.

Нефть нархниниг кескин тушиб кетиши ортидан Россия молия тизими инқирозга яқинлашди. “Қора олтин” нархниниг пст бўлишда давом этса, Россияда бюджет тақчиллиги келиб чиқиши мумкин.

Нефть бозорида беқарорлик сабаб Россия рублининг долларга нисбатан қиймати 73-74 рубль атрофида бўлиб турибди. 1 евро эса 81,5 рублга тенг бўлиб турибди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 154
Рейтинг: 2.9
t
×