Дунё нефть бозорида ваҳима кўтарилди. Унинг ортидан рубль ҳам “қулади”

Олам 7757
image

Бугун, 9 март куни Brent маркали нефть халқаро бозорда бирдан 14 долларга арзонлашиб, 31 фоиз қийматини йўқотди. WTI маркали нефть 27 фоиз арзонлашиб 30,27 долларга тенг бўлиб қолди.

Нефть нархининг тушишига OPEC (Нефть экспорт қилувчи давлатлар ташкилоти) ва Россиянинг “қора олтин” қазиб олиш бўйича янги келишувга эришолмагани ҳолда эскисининг амал қилиш муддатини ҳам узайтира олмагани сабаб бўлди. Келишув тузилмаса, жорий йилнинг 1 апрелидан битим иштирокчиларининг нефть қазиб олишига бўлган чекловлар бекор қилинади.

Дунёда нефть нархининг тушиши ортидан рубль курси ҳам “қулади”. Россия миллий валютаси доллар ва еврога нисбатан кескин қадрсизланди. Ҳозирда бир доллар 72,4 рублга, 1 евро 82,2 рублга баҳоланяпти.

“Goldman Sachs” банки нефть бозорида ваҳима кўтарилган бир вақтда “қора олтин” нархи баррелига 20 долларгача тушиб кетишини тахмин қилди.

“OPEC ва Россия нефть урушини бошлади, бу унинг нархини 20 долларгача тушишига сабаб бўлиши мумкин”, дейилган банк ҳисоботида.

Саудия Арабистони эса Россия билан келишув бузилганидан кейин нарх урушини бошлади. Саудия давлат нефть компанияси Saudi Aramco харидорларига сўнгги 20 йилликдаги энг юқори чегирмаларни таклиф қила бошлади. Компания суткалик нефть қазиб олиш ҳажмини 2 млн баррелгача етказмоқчи.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 345
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×