Дунё фонд бозорлари “қулади”. Трамп айбдорлар кимлигини айтди

Олам

image
Дунёда нефть нархи “қулаши”дан аввал Путин “ёпиқ йиғилиш” ўтказгани маълум бўлди north_east

Дунёда нефть нархи “қулаши”дан аввал Путин “ёпиқ йиғилиш” ўтказгани маълум бўлди

Аввалроқ, Россия ва OPEC ўртасида нефть қазиб олиш бўйича келишув тузилма қолиши ортидан дунёда “қора олтин” нархи 30 фоизгача тушиб кетгани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун, 9 март куни АҚШ фонд бозорларида савдолар коронавирус тарқалиши ва нефть нархининг тушиб кетгани сабабли пасайиш билан бошланди.

Савдо бошланиши биланоқ S&P 500 индекси 7 фоизга тушиб кетди, натижада 15 дақиқадан сўнг савдолар тўхтатилди. Бу вақт ичида Dow Jones индекси 7,29, NASDAQ Composite индекси 7,1 фоизга пасайди.

Shevron ва Exxon каби энергетика гигантларининг акциялари энг кўп йўқотишга учради.

Америка бозори сурункасига учинчи кун пасаймоқда. Уч кун мобайнида Dow Jones 27090,86 пунктдан 23979,9 пунктгача (минус 11,48 фоиз), NASDAQ 9018,09 пунктдан 7987,44 пунктгача (минус 11,43 фоиз) тушди.

Биржалардаги пасайиш COVID-19 вируси эпидемияси ҳамда Россия ва OPEC келишувининг барбод бўлиши билан боғлиқ. Бугунги савдоларда Brent русумидаги нефть нархи бир баррел учун 36,76 долларни ташкил этди.

Осиё ва Европадаги индекслар ҳам тушиб кетди. Hang Seng (Гонконг) индекси 4,07 фоиз, Nikkei (Япония) 225 индекси 5,77 ва Шанхай фонд биржаси индекси 2,11 фоизга пасайди.

Лондондаги FTSE 100 индекси 8,54 фоиз, Германиядаги DAX 8,09 фоиз, Франциядаги CAC 40 биржаси индекси 6,31 фоизга тушиб кетди.

АҚШ Президенти Дональд Трамп бу ҳодисаларда Россия ва Саудия Арабистони, шунингдек, ёлғон хабарларни айблади.

“Саудия Арабистони ва Россия нефть нархи ва ҳажмида баҳслашяпти. Яна фейк янгиликлар ҳам бозордаги пасайишнинг сабаби ҳисобланади. Истеъмолчилар учун яхши, бензин нархи тушади”, деган Трамп Twitter саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, нефть нархи тушиши ортидан Россия миллий валютаси – рубль курси ҳам доллар ва еврога нисбатан қадрсизланди. Айни вақтда 1 доллар 74,67 рубль, 1 евро 84,53 рублга тенг бўлиб турибди.


Мақола муаллифи

Теглар

Нефть

Баҳолаганлар

490

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг