АҚШ ва Эрон келишуви фонида нефть нархи кескин пастлади
Олам
−
25 Май 1707 2 дақиқа
Нефть нархлари АҚШ ва Эрон ўртасида тинчлик келишуви бўлиши мумкинлиги ҳақидаги умидлар фонида кескин пасайди. Бу ҳақда BBC хабар берди.
АҚШ Давлат котиби Марко Рубио музокарачилар қўлида “анча мустаҳкам таклиф” борлигини айтган ва келишувга 25 май куниёқ эришиш мумкинлигини билдирган. Шунинг ортидан Brent эталон нефти нархи бир кунда 5,5 фоизга тушиб, баррели қарийб 97,7 доллар атрофида савдо қилинган.
Аввалроқ, АҚШ Президенти Дональд Трамп эҳтимолий келишув таркибида муҳим денгиз йўли – Ҳормуз бўғози қайта очилиши ҳам кутилаётганини айтган эди. Бу йўлак орқали одатда дунё нефти ва суюлтирилган газининг қарийб бешдан бир қисми ташилади.
Март ойидан бери Эрон томонидан Ҳормуз бўғози орқали ҳаракатланувчи кемаларга таҳдидлар янграгани сабабли жаҳон энергетика бозорларида кучли тебранишлар кузатилмоқда. Уруш бошланишидан олдин Brent нархи тахминан 70 доллар атрофида эди.
Таҳлилчиларга кўра, ҳатто ижобий сценарийда ҳам нефт бозори тез тикланмайди. Нефть оқимларини нормал ҳолатга қайтариш, зарар кўрган инфратузилмани тиклаш ва захираларни тўлдириш учун бир неча ой, эҳтимол йиллар талаб қилиниши мумкин.
Шу билан бирга, Япониянинг асосий фонд индекси Nikkei 225 ўсишни қайд этган. Бозорлар Ҳормуз бўғози қайта очилиши мумкинлигига ижобий муносабат билдирмоқда, чунки Япония ва Жанубий Корея Форс кўрфази энергетик ресурсларига кучли даражада боғлиқ ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ ва Эрон урушни якунлаш ҳамда Ҳормуз бўғозини қайта очиш бўйича келишувга яқинлашган эди.
Live
Барчаси