Дунёда нефть нархи “қулаши”дан аввал Путин “ёпиқ йиғилиш” ўтказгани маълум бўлди

Олам 7558
image

OPEC (Нефть экспорт қилувчи давлатлар ташкилоти) ва Россия ўртасида нефть қазиб олиш бўйича янги келишув тузиш амалга ошмай қолиши ортидан дунё нефть бозорида кескин пасайиш кузатилгани ҳақида хабар берган эдик.

OPEC билан шартнома барбод бўлишидан аввал 1 март куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин “Внуково” аэропортининг давлат раҳбарларига хизмат кўрсатиладиган “Внуково-2” терминалида мамлакатнинг энергетика соҳаси ва етакчи компаниялар раҳбарлари билан учрашув ўтказгани маълум бўлди. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар берди.

Йиғилишда жаҳон бозорида нефтга талабнинг тушиши ва нархнинг пасайиши бошланганида Россия билан биргаликда АҚШ ҳам зарар кўриши кераклиги таъкидланган. Кремлнинг ушбу йиғилиш бўйича берган ахборотида фақатгина Путин келажакда углеводород ишлаб чиқаришда барқарорликни сақлаб қолиш учун бизнес доираларининг фикрини ўрганиш ҳақида айтгани келтирилган.

Путиннинг нефть бўйича йиғилишида “Роснефть” раҳбари Игорь Сечин, “Газпром нефть” бош директори Александр Дюков, “Сургутнефтгаз” бош директори Владимир Богданов, “Лукойл”нинг биринчи ижрочи вице-президенти Равиль Магданов ва Энергетика вазири Александр Новак иштирок этган. Йиғилишнинг катта қисми ёпиқ тарзда ўтказилган.

Эслатиб ўтамиз, дунё нефть бозорида нархларнинг тушиш Россия миллий валютаси рублнинг кескин қадрсизланишига олиб келди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 320
Рейтинг: 3
t
×