Россия молия тизими инқирозга яқинлашди

Олам

image
Халқаро бозорлардаги ваҳиманинг сўмга таъсири қандай? Қўчқоров жавоб берди north_east

Халқаро бозорлардаги ваҳиманинг сўмга таъсири қандай? Қўчқоров жавоб берди

Дунё фонд бозорлари “қулади”. Трамп айбдорлар кимлигини айтди north_east

Дунё фонд бозорлари “қулади”. Трамп айбдорлар кимлигини айтди

Россия молиявий тизимининг инқирозга қанчалик яқин келганини кўрсатувчи Таҳлилий кредит рейтинг агентлиги (ТКРА) томонидан юритиладиган Молиявий стресс индекси хавфли ҳисобланган 2,5 пунктдан ошиб кетди.

ТКРА расмий сайтидаги маълумотга кўра, Россия молия тизимидаги инқироз хавфи 3,12 пунктга етди. Бунга коронавирус тарқалиши ва дунё бозорида нефтга талабнинг тушиб кетиши сабаб бўлгани айтилмоқда.

ТКРАнинг таъкидлашича, OPEC+ келишуви барбод бўлгач, рубль кескин қадрсизланган, бунинг ортидан мамлакат фонд бозорларида тушиш юз берган. Икки кунан бери Россиянинг нефть-газ соҳасидаги етакчи компаниялари акциялари арзонлашяпти.

Агентлик индекс кўрсаткичи ошгани молия тизими инқирозга учраганини кўрсатмайди, шунчаки воқеалар ривожи шундай тус олиши мумкинлигидан дарак беришини қайд этган.

Кеча, 10 март куни нефть нархи кескин тушишдан кейин бироз кўтарилди ва бир баррел Brent маркали нефть 37,84 долларга, бир баррел WTI нархи эса 34,67 долларга етди.

Бунинг ортидан рубль ҳам ўзини бироз ўнглаб олди. Сешанба куни бир доллар 71,40 рублга, бир евро 80,59 рублга тенг бўлди.

Дунёда нефть нархининг тушиши иқтисодиёти “қора олтин”га боғлиқ бўлган Россия, Венесуэла, Саудия Арабистони каби давлатларга жиддий зарар етказади. Бу ҳолат нефтга боғланиб қолмаган бўлса-да АҚШга ҳам зарар етказяпти.

Баъзи экспертлар нефть нархи 1 ҳафта давомида баррелига 30 доллар бўлиб турса, Россия иқтисодиёти издан чиқиши мумкинлигини тахмин қиляпти. Ўз навбатида Россия молия тизими раҳбарлари мамлакат нефть нархи 30 доллар бўлгани ҳолда бир неча йилгача барча ижтимоий ва халқаро мажбуриятларини бажара олишини таъкидлаяпти.

Маълумот учун, Россия ялпи ички маҳсулотининг 15 фоизи нефтга тўғри келади. Нефть нархниниг бу зайлда пасайиши мамлакат иқтисодиётига асоратли зарба бериши аниқ. Масалан, АҚШДа вазият бироз бошқача. Америка ЯИМда нефть-газ саноатининг улуши 7 фоизга тенг. Шу билан бирга, АҚШда нефть қазиб олиш технологияси яхши ва арзонга тушади. Даромад эса юқори бўлади. Шунинг учун, Америкада нефть қазиб олиш ҳажмини қисқартириш у қадар оғир кечмайди, деб тахмин қилиш мумкин.

Нефтнинг кескин арзонлашувига эса турли мақсадлар сабаб қилиб кўрсатиляпти. Хусусан, хитойлик мутахассис Хуан Сяоюн бозордаги “қулаш”га учта эҳтимолий сабаб кўрсатди. Булар, коронавирус эпидемияси, Саудия Арабистони ва Россия манфаатлари тўқнашуви ва расмий Ар-Риёднинг Вашингтон билан рақобатга интилиши.

“Саудия Арабистони сланец нефти ишлаб чиқариш бўйича лойиҳларга 100 млрд доллар инвестиция киритишини маълум қилди. АҚШ бу соҳада бозорнинг каттагина қисмини эгаллабгина қолмай, нефть қазиб олишга сезиларли маблағ ҳам сарфлайди. Шунинг учун паст нархлар Қўшма Штатларни бозордан сиқиб чиқаришга ёрдам бериши мумкин”, деган Сяоюн.

Саудия Арабистонининг нефть нархини туширишга киришгани Хитойда талабнинг пасайгани фонида янада самаралироқ бўляпти. Бугун,11 март куни ҳам Россия фонд бозорларида савдолар турлича бошланди. Мосбиржа индекси 1,57 фоизга ўсган бўлса, РТС 2,23 фоизлик пасайиш билан очилди. Бундан аввалроқ, Япониянинг NIKKEI индекси 2,3 фоизга тушиб кетганди. 

Воқеалар ривожини биз билан кузатинг.


Мақола муаллифи

Теглар

нефть Россия-Саудия Арабистони

Баҳолаганлар

256

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made