Қримда нефть билан ифлосланган янги ҳудуд топилди

Олам

image

Аннекция қилинган Қримнинг жануби-шарқий соҳилида Керчь бўғозида нефть ташувчи танкерларнинг қулаши оқибатида нефть тўкилишининг янги жойи аниқланди. Бу ҳақда бугун, 3 январь куни Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Яковенково ​​қишлоғида қирғоқ чизиғининг уч километрлик қисми ифлосланган. Воқеа жойида 50 дан ортиқ киши ва еттита техника ишламоқда.

Яриморол соҳилларида бир кун аввал Қора денгиздан мазут топилган эди. Шу куни Россия Транспорт вазирлигининг аниқлик киритишича, танкер ҳалокатга учраганидан кейин 2400 тоннага яқин нефть маҳсулотлари Қора денгизга тушиб қолган. Керчь бўғози сувларидаги фавқулодда вазият М100 маркали “оғир” иситиш мойи билан боғлиқ дунёдаги биринчи авариядир.

“Дунёда уни сув устунидан олиб ташлашнинг исботланган технологиялари йўқ, шунинг учун мазут қирғоқ зонасига тушганида асосий усул уни қирғоқ чизиғидан йиғишдир”, деб тушунтирган Транспорт вазирли

Керчь бўғозида танкер ҳалокати

2024 йилнинг 15 декабрь куни Керчь бўғозида “Волгонефть-212” ва “Волгонефть-239” танкерлари ҳалокатга учради. Бир киши вафот этди, яна 12 киши эвакуация қилинди. Кемалар жами 8 минг тоннадан ортиқ мазутни олиб кетаётган бўлиб, фалокатдан кейин сувга тушиб қолган. Россияда федерал даражадаги фавқулодда ҳолат жорий этилди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги иккинчи кема билан боғланишга уринаётганини билдирди. Тахминларга кўра, кема Таман портига яқин бўлган Керчь бўғозининг жанубий қисмидан 80 метр узоқликда қуруқликка чиқиб қолган. Вазирлик кейинчалик “Волгонефть-239” кемасининг экипажини эвакуация қилиш ҳаракатлари ёмон об-ҳаво туфайли тўхтатилганини ёзди. Вазирлик қутқарув гуруҳлари кемага боғланиб, экипажнинг ҳаётини хавф остига қўймайдиган барча зарурий жиҳозлар билан таъминланганини таъкидлади.

Икки танкернинг юклаш қуввати тахминан 4200 тонна нефть маҳсулотларига тенг. Расмий баёнотларда тўкилган нефть миқдори ёки танкерларнинг нима сабабдан бундай жиддий зарар кўргани ҳақида маълумот берилмаган.

Президент Владимир Путин ҳукуматга қутқарув операциясини олиб бориш ва ёқилғи тўкилишининг таъсирини камайтириш учун ишчи гуруҳ ташкил этишни буюрган. Россия 50 дан ортиқ одам ва жиҳозлар, шу жумладан Ми-8 вертолётлари ва қутқарув кемалари ҳудудга юборилганини маълум қилган.

Маълумот учун, Керчь бўғози Россия учун муҳим экспорт йўли ҳисобланади, у орқали Россия дон, нефть, ёқилғи ва сиқилган табиий газ экспорт қилади.

Танкерлар 1980 йилларда қурилган. Улар дарё танкерлари сифатида яратилган бўлиб, сокин ҳавода қирғоқ бўйидаги денгиз зоналарига чекланган кириш имконияти мавжуд эди, аммо 1990 йилларда улар “дарё-денгиз” синфига айлантирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия нефть Қрим мазут ифлосланган ҳудуд

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг