Дуэйн Жонсон Голливуддаги митинглар учун бир неча миллион хайрия қилди

Маданият-санъат

image
0:00
0:00
download

“Форсаж” ва “Жуманжи”каби фильмларидаги роли билан бутун дунёга танилган актёр Дуэйн Жонсон SAG-AFTRA жамғармаси ҳисобига анчагина пул ўтказди. У иш ташлаш митингларида касаба уюшмаси аъзолари учун хайрия маблағи ажратди. Бу ҳақда “The Guardian” нашри хабар берди.

SAG-AFTRA жамғармасининг ижрочи директори Сид Уилсоннинг таъкидлашича, SAG-AFTRA’нинг кўплаб аъзолари иш ташлаш вақтида “молиявий қийинчиликларга” дуч келишган. Ҳатто, иш ташлаш бошланишидан олдин ҳам жамғарма одатда бир ҳафта ичида кўриб чиқадиган ёрдам сўровларидан 5-10 марта кўпроқ мурожаатларни қабул қилган ва бу ўсишда давом этяпти.

Шу сабабдан жамғарма президенти Кортни Венс кино саноатидаги энг кўп маош олувчи 2700 актёрга мурожаат қилган. Шундан сўнг Дуэйн Жонсон жамғармага ёрдам сифатида бир неча миллион долларларини аямаган. Маблағнинг миқдори аниқ айтилмаган бўлса-да, чек "7 та рақамдан иборат” суммани ўз ичига олиши маълум қилинган.

“Бу биз бир вақтнинг ўзида бир кишидан олган энг катта хайриядир. Ва ҳайратланарлиси шундаки, битта чек минглаб актёрларга яшаш учун ёрдам беради. Мен Дуэйнга сахийлиги, раҳм-шафқати ва жамиятимиз учун ушбу муҳим йўлда қадам ташлашда давом этиш ташаббуси учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Унинг тарихий эҳсони ёрдам берадиган минглаб одамлар номидан раҳмат”, деди Сид Уилсон.

Эслатиб ўтамиз, америкалик актёрлар уюшмаси SAG-AFTRA ва унинг музокарачилари 12 июль куни Голливуд студиялари билан келишувга эришиб бўлмагани сабаб иш ташлашни тавсия қилди. Кейинчалик Муаллифлар гильдияси сунъий интеллект компанияларини уларнинг муаллифлик материалларидан ноқонуний фойдаланганликда айблаб, тўлов талаб қилди. Ушбу митинглар фонида актёр ва ёзувчилар фильм премьералари ва тадбирларига ташриф буюрмай қўйди. Натижада Голливуднинг доим юлдузлар билан гавжум бўладиган фестиваллари ҳувиллаб қолди. Актёрлар уюшмаси томонидан ташкил этилган сўнгги митинг кеча, 25 июль куни Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтди.

Севара Ҳусниддинова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Дуэйн Жонсон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made