Голливуд актёрлари оммавий иш ташламоқчи
Маданият-санъат
−
14 Июль 2023
9331Голливуд киноактёрлари студия билан маблағ масаласида келишувларга эриша олмаётгани сабаб оммавий иш ташлашни режалаштиряпти. Бу ҳақда “Америка овози” хабар берди.
Америкалик актёрлар уюшмаси SAG-AFTRA ва унинг музокарачилари 12 июль куни Голливуд студиялари билан келишувга эришиб бўлмагани сабаб иш ташлашни тавсия қилган.
Келишувда 160 мингга яқин актёрларнинг иш ҳақини ошириб бериш сўрови рад этилган. Бу уюшма аъзоларининг 1980 йилдан бери биринчи марта кино ва телевидение маҳсулотларида суратга тушишни тўхтатишига олиб келди.
Тўрт ҳафтадан ортиқ музокаралардан сўнг, Amazon, Apple, Disney, NBCUniversal, Netflix, Paramount, Sony ва Warner Bros, Discovery каби йирик студиялар ва стримерларни ўз ичига олувчи — Кинофильмлар ва телевидение продюсерлари иттифоқи (AMPTP) SAG-AFTRA аъзолари учун адолатли келишув таклиф қилишни истамади.
“SAG-AFTRA виждонан музокаралар олиб борди ва ижрочиларнинг эҳтиёжларига етарлича жавоб берадиган келишувга эришмоқчи эди, аммо AMPTP’нинг энг муҳим таклифларимизга берган жавоблари бизнинг бу саноатга қўшган улкан ҳиссамизни ҳақоратлаш ва ҳурматсизлик бўлди”, деди SAG-AFTRA Президенти Фран Дресчер.
Иттифоқнинг оддий аъзолари аллақачон 98% иш ташлашни ёқлаб овоз берган. Агар иш ташлаш масаласи тўлиқ маъқулланса, актёрлар май ойининг бошида фаолиятини тўхтатган кино ва телевидение ёзувчиларига қўшилишади.
Сценарий муаллифларининг иш ташлаши тунги телевизион ток-шоуларнинг такрорланишига, куз мавсумининг кўплаб телесериаллари ва катта бюджетли фильмларнинг суратга олиш жараёнини тўхтатди. Актёрларнинг иш ташлаши эса Голливуд студияларида ишлаб чиқаришнинг тўхташига олиб келади.
Эслатиб ўтамиз, “Кариб денгизи қароқчилари” фильмида “Жек Читтак” роли билан бутун дунёга танилган Голливуд актёри Жонни Депп ўтган ой Голливудни тарк этганини эълон қилган.
LiveБарчаси