Муаллифлар гилдияси сунъий интеллект компанияларидан пул талаб қилмоқда

Маданият-санъат

image

Муаллифлар гилдияси сунъий интеллект (СИ) компанияларини уларнинг муаллифлик материалларидан ноқонуний фойдаланганликда айблаб, тўлов талаб қилмоқда. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Технологик компанияларни сунъий интеллект базасини шакллантириш учун муаллифлик ҳуқуқига эга материаллардан ноқонуний равишда фойдаланганликда айблаётган муаллифлар сони 8000 дан ортиқ. Улар орасида дунёдаги энг таниқли ёзувчилар, жумладан, Маргарет Этвуд, Дэн Браун, Майкл Шейбон, Жонатан Франзен, Жеймс Паттерсон, Жоди Пикулт ва Филип Пулман бор.

Муаллифлар гилдияси ушбу айбловни 18 июль куни ChatGPT, Facebook, Google, IBM ва Microsoft Бош директорлари номига йўллаган очиқ хатида эълон қилган. Аксарият компаниялар изоҳ сўровига дарҳол жавоб бермадилар. Meta ва Microsoft эса изоҳ беришдан бутунлай бош тортди.

"Миллионлаб муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимояланган китоблар, мақолалар, иншолар ва шеърлар СИ тизимлари учун "озиқ-овқат " бўлиб хизмат қилади. Ёзувчиларимизнинг материалларидан фойдаланганингиз учун бизга компенсация беришингиз адолатли, уларсиз СИ оддий ва жуда имконияти чекланган бўлар эди”, дейилади хатда.

Хатни имзолаган минглаб муаллифлар технологик компаниялардан нафақат уларнинг материалларидан фойдаланганлик учун компенсация талаб қилди, балки уларни муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимояланган материалдан фойдаланишдан олдин рухсат сўрашга чақирди. 

Эслатиб ўтамиз, кино ва телевидение ёзувчилари май ойининг бошида конокомпанияларга қарши оммавий иш ташлашлар эълон қилди. Бу эса тунги телевизион ток-шоуларнинг такрорланишига, куз мавсумининг кўплаб телесериаллари ва катта бюджетли фильмларнинг суратга олиш жараёнини тўхтаташига олиб келди.

Севара Ҳусниддинова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

сунъий интеллект

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг