Голливуд тадбирларидан юлдузлар юз ўгирди

Маданият-санъат

image
0:00
0:00
download

Май ойидан буён давом этаётган ёзувчи ва актёрларнинг оммавий иш ташлашларидан сўнг Голливуд тадбирлари кино юлдузларисиз ўтмоқда. Бу ҳақда “Euronews” маълум қилди.

Нашрнинг ёзишича, иш ҳақини ошириш ва суратга олиш жараёнларида сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича киритилган талаблар киностудиялар томонидан қабул қилинмаганидан сўнг, машҳур Голливуд актёрлари фестиваллар ва янги фильм премьераларига ташриф буюрмай қўйди. 

Хусусан, Disney янги “Haunted Mansion” фильмининг премьерасини, ҳатто фильмда роль ижро этган машҳур юлдузларсиз ўтказди. Қизил гиламлар эса буткул бўшаб қолган.

“Мен бу саноатда ҳам режиссёр, ҳам муаллиф, ҳам актёрман ва бу жуда-жуда қийин. Ҳа, мен уларни қўллаб-қувватлайман. Менинг ўзим ҳам бу урушнинг аъзосиман. Денни Де Вито, Оуен Уилсон, Жейми Ли Кёртис, Вайнона Райдер, Дэн Леви… ҳар бир одам бу фильмга севги ва қувонч қўшган. Мен улар билан боғланишга ҳаракат қилдим. Уларсиз ишимни бажаришим жуда мушкул”, деди фильм режиссёри Жастин Симиен.

Премьера актёрлар ўрнига Disney қаҳрамонлари либосидаги одамлар билан ўтказилди. 

“Мен уларни жуда соғинаман. Кейинчалик ҳам улар билан яна ва яна кўплаб лойиҳаларда ишлашга умид қиламан”, деди режиссёр.

Қолаверса, ҳар йили 230 мингдан ортиқ одам иштирок этадиган “San Diego Comic Con” халқаро экспо кўргазмаси ҳам бу йил Голливуд актёрлари ва ёзувчиларисиз ўтказилади. 

“Агар иш ташлашлар давом этса, бутун фестиваллар мавсуми шундай йўқотишлар билан ўтиши мумкин”, деган нашр.

Эслатиб ўтамиз, америкалик актёрлар уюшмаси SAG-AFTRA ва унинг музокарачилари 12 июль куни Голливуд студиялари билан келишувга эришиб бўлмагани сабаб актёрларга иш ташлашни тавсия қилган.

Севара Ҳусниддинова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Голливуд Comic Con

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made