“Ўргимчак одам: Янги кун” йилнинг энг даромадли премьерасига айланди
World
−
10:17 1314 2 minutes
“Ўргимчак одам: Янги кун” фильми прокатнинг илк ҳафтасида АҚШ ва Канадада 355 миллион доллар йиғиб, 2026 йилнинг энг даромадли кинопремьерасига айланди. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги хабар берди.
Маълумотларга кўра, фильм халқаро прокатда яна 572 миллион доллар ишлаган. Шундан 121 миллион доллари Хитой ҳиссасига тўғри келади. Шу тариқа, картина коронавирус пандемиясидан кейин Шимолий Америкадаги энг юқори старт натижаларидан бирини қайд этган.
Натижага кўра, “Ўргимчак одам: Янги кун” Голливуд тарихидаги энг муваффақиятли иккинчи дебют бўлган. Биринчи ўринни ҳанузгача 2019 йилда экранларга чиққан “Қасоскорлар: Финал” эгаллаб турибди. Том Холланд иштирокидаги янги фильм ушбу рекорддан атиги икки миллион долларга ортда қолган.
“Reuters” таъкидлашича, суперқаҳрамонлар ҳақидаги фильмларга қизиқиш пасайганига қарамай, Marvel қаҳрамони бўлган Ўргимчак одам томошабинлар учун жозибадорлигини сақлаб қолмоқда.
“Ўргимчак одам: Янги кун” Том Холланднинг 2016 йилдан бери мазкур қаҳрамон образидаги учинчи фильми ҳисобланади. Янги картинанинг асосий мавзуси қаҳрамоннинг ёлғизлик ҳисси ва одамлар билан яқин муносабат ўрнатишга интилиши бўлиб, айнан шу жиҳат танқидчилар ва томошабинлар томонидан ижобий баҳоланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Кристофер Ноланнинг “Одиссея” фильми премьера олдидан намойишлар давомида 17,6 миллион АҚШ доллари даромад тўплаб, 2026 йилнинг энг яхши натижасини қайд этганди.
Live
All