ДТМ абитуриентларга эслатма билан чиқди
Жамият
−
21 Июль 2020
19785Олдинги ўқув йиллари битирувчилари имтиҳон топшириши учун тўловни амалга оширмаса рўйхатдан ўтмаган ҳисобланади. Бу ҳақда Давлат тест маркази маълум қилди ва сўнгги муҳлатни эслатиб ўтди.
“Тест синовлари учун тўловни белгиланган муддатда амалга оширмаган абитуриентлар рўйхатдан ўтмаган ҳисобланади ва тест синовларида иштирок эта олмайди.
Ҳозирда онлайн рўйхатдан ўтган, лекин тўловни амалга оширишга улгурмаган абитуриентлар мавжуд бўлиб, улар 21 июль куни соат 23:59 га қадар тўловни амалга оширишлари мумкинлигини маълум қиламиз”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, тест синовлари ташкил этилаётган ўқув йилидан аввалги йилларда таълим муассасаларини тугатган абитуриентлар тест синовларида иштирок этиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари (111 500 сўм) миқдорида тўловни амалга ошириши белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, 20 июль куни 2020-2021-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш якунланди