Қабул якунланди. Рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 1,5 млнга яқинлашди
Жамият
−
21 Июль 2020
67552020-2021-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш расман якунланди.
Рўйхатга олиш 20 июндан 20 июлга қадар барча ҳудудларда Давлат тест марказининг расмий веб-сайти ва Ягона портал орқали, республиканинг 8 та туманида эса ДХМлар орқали амалга оширилди.
Рўйхатдан ўтган жами абитуриентлар 1 484 085 нафарни ташкил этди. Шундан, жорий йил битирувчилари 536 144 нафар (36,13 фоиз).
Таълим шакли бўйича:
• Кундузги таълим шакли – 798 608 нафар (53,81 фоиз);
• Сиртқи таълим шакли – 648 733 нафар (43,71 фоиз);
• Кечки таълим шакли – 36 744 нафар (2,48 фоиз).
Тиллар кесимида:
• Ўзбек тили – 1 297 445 нафар (87,42 фоиз);
• Рус тили – 139 115 нафар (9,37 фоиз);
• Қорақалпоқ тили – 44 279 нафар (2,98 фоиз);
• Бошқа тиллар – 3 246 нафар (0,22 фоиз).
Имтиҳонларда барчага муваффақият тилаймиз.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь