Доннарумма “Милан”га қайтиши мумкин 

Спорт

image

ПСЖ дарвозабони Жанлуижи Доннарумма “Милан”га қайтиши мумкин. Бу ҳақда “Football Italia” нашри хабар берди. 

Манбанинг хабарига кўра, ушбу харид “Милан” Investcorp томонидан қўлга киритилганидан кейин содир бўлиши мумкин. Қайд этилишича, дарвозабоннинг “россонерилар” сафига қайтиш эҳтимоли анча паст.

Жорий мавсумда 23 ёшли италиялик дарвозабон ПСЖ сафида Франция чемпионатида 15 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол ўтказиб юборган. Тўртта учрашувда у ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.

Эслатиб ўтамиз, Доннарумма 2021 йилнинг ёзида ПСЖ таркибига эркин агент сифатида қўшилган эди. Бунгача у Италиянинг “Милан” жамоасида тўп сурган. Дарвозабон ва француз клуби ўртасидаги келишув 2026 йилда якунига этади. “Тransfermarkt” портали дарвозабоннинг қийматини 65 миллион еврога баҳоламоқда.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Милан Доннарумма

Баҳолаганлар

30

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг