ДХХ ва ИИВ ходимлари Самарқандда йирик қиморхонани аниқлади
3-саҳифа 19 Октябрь 2020 17:53
21519
Самарқандда 48 яшар эркак ўз уйида хўроз уриштириш аренаси ташкил қилганликда айбланиб, қўлга олинди. Бук ҳақда Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Самарқанд шаҳрининг Минск кўчасида, Давлат хавфсизлиги хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ходимлари ҳамда Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Суриштирувлар давомида 13 нафар фуқаролар ўзларига тегишли бўлган хўрозларини уриштириш мақсадида олиб келгани аниқланиб, белгиланган тартибда расмийлаштирилди.
ИИБ ходимлари томонидан тадбир давомида хўроз уриштириш томошасига келган 476 нафар фуқароларнинг шахси аниқланиб, уларнинг жиноятга алоқадорлиги текширилган ва ушбу шахсларга тегишли 132 та транспорт воситаларининг ҳужжатлари кўздан кечирилган.
Ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.