Дикаприо ва Безос Амазон ўрмонлари учун 200 миллион доллар ажратмоқчи
Маданият-санъат
−
05 Июль 2023
4187Amazon асосчиси Жефф Безос ва машҳур актёр Леонардо Дикаприо Амазон ўрмонларини асраб қолиш учун хайрия маблағи ажратмоқчи. Бу ҳақда “Euronews” хабар берди.
Айтилишича, улар Бразилия ҳукуматининг флора ва фаунани асраш ва маҳаллий халқларни ҳимоя қилиш бўйича ҳаракатларини қўллаб-қувватламоқчи. Уларнинг биргаликда қилган хайрияси жами ҳисобда 183,4 миллион еврони ташкил этади.
Амазон асосчиси дунёдаги йирик миллиардерлардан бири бўлиб, у “Bezos Earth Fond” жамғармаси билан ҳамкорликда аввал ҳам глобал миқиёсда экология ўзгаришига қарши курашиш учун хайриялар қилган.
Дикаприо ҳам экологик муаммоларга бефарқ эмас. У доимий равишда жиддий иқлим ўзгаришлари учун маблағ ажратиб келади.
"Биз Бразилиянинг сайёрадаги ёввойи табиатнинг энг муҳим жойлардан бири бўлган Амазонни ҳимоя қилишдан илҳомланамиз ва сайёрамизни ҳимоя қилиш учун ушбу саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаганимиздан хурсандмиз", деди у.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Леонардо Дикаприо қўшнисининг уйини сотиб олган эди.
Севара Ҳусниддинова
LiveБарчаси