Пул бўлса, чангалда шўрва. Безоснинг яхтаси ўтиши учун тарихий кўприк бузилади

Олам

image

Нидерландиянинг Роттердам шаҳри ҳукумати Amazon асосчиси, миллиардер Жефф Безоснинг уч устунли яхтаси сузиб ўтиши учун эски De Hef кўпригини вақтинча демонтаж қилишга рози бўлди. Бу ҳақда маҳаллий “Rijnmond” телекомпанияси хабар берган.  

Таъкидланишича, 1927 йилда қурилган, De Hef номи билан ҳам танилган Koningshavenbrug кўприги 2017 йилда таъмирланган ва маҳаллий ҳокимият уни бошқа ҳеч қачон бузиб ташламасликка ваъда берган. Бироқ ҳозир кўприкнинг бир қисми миллиардер Безоснинг яхтаси унинг остидан сузиб ўтиши учун вақтинча демонтаж қилинмоқда. 

Қайд этилишича, Нидерландиянинг Алблассердам шаҳридаги кемасозлик заводида 430 миллион евролик уч устунли яхта қурилмоқда. Баландлиги туфайли кема қадимий кўприкдан ўта олмайди. Шунинг учун, Безос ва яхта қуриш билан шуғулланувчи Oceano компанияси шаҳар ҳокимиятидан ўз маблағлари ҳисобидан кўприкнинг бир қисмини вақтинча демонтаж қилишни сўраган. 

Роттердам ҳокимияти шаҳар тарихий жамоатчилигининг норозилигига қарамай, бундай қадамга рози бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

кўприк Безос

Баҳолаганлар

858

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг