Безос “ўлимга қарши дори”га 3 млрд доллар ажратди
Олам
−
24 Январь 2022
11591Америкалик миллиардер ва Amazon асосчиси Жефф Безос “ўлимга даво” топадиган Alto Labs. стартапига уч миллиард доллар сармоя киритди. Бу ҳақда “The Conversation” нашри хабар бермоқда.
Лойиҳанинг илк иштирокчиларидан бири Буюк Британиянинг GlaxoSmithKline фармацевтика компаниясининг собиқ бош илмий ходими Хэл Бэррон бўлган. Шунингдек, Нобель мукофоти лауреатлари Шинья Яманака ва Женнифер Дудна ҳам ғояни амалга оширишга қўшилган.
Олимлар ҳужайраларни қайта дастурлаш жараёнини, яъни уларнинг илдиз ҳолатига қайтишини ўрганиш орқали “ўлимга даво” яратишни режалаштирмоқда.
Таъкидланишича, лойиҳа муваффақиятли бўлиши ёки ундай бўлмаслиги номаълум, аммо тадқиқотчилар қаришга қарши кураш соҳасида янги кашфиётлар қилишлари тахмин қилинмоқда.
Аввалроқ, COVID-19 пандемияси даврида сайёрадаги энг бадавлат ўн кишининг умумий бойлиги икки бараварга — 700 миллиард доллардан 1,5 триллион долларгача ўсгани ҳақида хабар бергандик.
LiveБарчаси