Давлат ерини 23 минг долларга пуллашга уринган ҳоким ёрдамчиси ушланди (видео)
3-саҳифа
−
16:29 2303 1 дақиқа
Наманган вилоятида давлат ерини 23 минг долларга сотишга уринган ҳоким ёрдамчиси қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Наманган вилояти Чуст тумани ҳокимининг маҳалла фуқаролар йиғинларидан биридаги ёрдамчиси 2022 йилда “Садача” кичик саноат зонаси ҳудудидан ўзининг қариндошига тадбиркорлик билан шуғулланиш мақсадида ажратиб берилган 43 сотих ер майдонининг 20 сотих қисмини ҳокимиятдаги танишлари орқали 1982 йилда туғилган фуқаро номига расмийлаштириб бериш эвазига 23 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Аммо ҳоким ёрдамчиси олдиндан 10 минг АҚШ долларини олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан унинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилган.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятида ҳокимлик захирасидаги ерни ижарага бериш эвазига 90 млн сўм талаб қилган ҳоким ўринбосари қўлга олинганди.
Live
Барчаси