Давлат ва нодавлат ташкилотларда мажлисбозликлар тўхтатилади
Жамият
−
15 Март 2020
13453Ўзбекистонда коронавирус хавфи сабаб давлат ва нодавлат ташкилотларда йиғилиш ҳамда мажлисларга ўтказишга тақиқ қўйилади. Бу ҳақда бугун, 15 март куни Вазирлар Маҳкамасида ўтган Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси йиғилишида маълум қилинди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Ариповнинг маълум қилишича, давлат ташкилотларида фуқароларни қабул қилишнинг виртуал усули йўлга қўйилади.
Жумладан, вазирлик ва идоралар ходимларининг хизмат сафарларига чиқиши ҳам чекланади.
Маълум қилинишича, коронавирус мамлакатга киришидан аввал ўзбекистонлик мутахассислар бу борада чет элга бориб, қўшимча маълумот тўплаган, тажриба ўрганган ва ҳозирда хорижлик маслаҳатчилар ҳам Ўзбекистонга келган.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 15 март куни соат 06:00 да Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ илк ҳолат қайд этилди. Ушбу вирусни юқтириб олган фуқаро жорий йилнинг 11 март куни Франциянинг Париж шаҳридан қайтган. Вирус билан оғриган ўзбекистонлик аёл олий тоифали шифокор бўлган.
Маълумот учун, дунё бўйича 156 740 киши коронавирусга чалинган, уларнинг 5839 нафари вафот этган, 75 935 нафари касалликдан фориғ бўлган.
Ҳурматли фуқаролар, коронавирус билан боғлиқ вазият сабаб ваҳима кўтаришга асос йўқ. Вирусни юқтириб олмаслик учун санитария-гигиена қоидаларига риоя қилинг.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь