Давлат солиқ қўмитаси раисига ўринбосар тайинланди
Жамият
−
14 Декабрь 2020 9452 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан Юнусжон Насимжонов Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Юнусжон Насимжонов 1967 йил Тошкент шаҳрида таваллуд топган. У 2020 йилнинг март ойидан буён Жиззах вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган.
Ундан олдин Юнусжон Насимжонов Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь