Давлат мулкини сотиб олишда аванс тўлови 2 баробарга камайтирилади
Жамият
−
21 июл 1861 1 дақиқа
Ўзбекистонда давлат активини олган тадбиркор учун аванс тўлови 30 фоиздан 15 фоизга камайтирилади. Бу ҳақда бугун, 21 июль куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган жорий йилнинг биринчи ярмида эришилган натижалар ва йил якунигача қилинадиган ишлар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида сўз борди.
Йиғилишда йил бошидан 57 та тармоқ ва 76 та ҳудудий корхона ишлаб чиқаришни 11 триллион сўмга камайтиргани қайд этилган.
Бош вазир ўринбосарига вилоят ҳокимлари ва тармоқ раҳбарлари билан ўн кунда “корхонабай” таҳлил ўтказиш топширилган. Ҳар бир корхонада қандай муаммо бўлса, шу жойнинг ўзида ҳал этилади.
Саноат кенгашига 133 та корхонада йўқотилган 11 триллион сўмлик ишлаб чиқаришни қоплаш бўйича таклиф киритиш вазифаси қўйилган.
Шунингдек, ҳозир 22 триллион сўмлик 3 мингта давлат объекти аукционда тургани айтилган. Ҳокимларда давлат мулкларини сотиш бўйича тизим йўқлиги танқид қилинган.
Яқинда янги хусусийлаштириш дастури бошланади. Унга кўра, 100 триллион сўмлик 1,3 мингта кўчмас мулк, 8 минг гектар ер майдони ва 66 та корхонадаги давлат улушлари савдога чиқарилади.
Давлат активини олган тадбиркор учун аванс тўлови 30 фоиздан 15 фоизга камайтирилади. Қолган суммани фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти берилади.
Live
Барчаси