Чустда болаларнинг заҳарланиши юзасидан текширув бошланди
Жамият
−
22 Сентябрь 2023
5483Аввалроқ Наманган вилоятининг Чуст туманида боғча болалари заҳарлангани ҳақида хабар берган эдик. Ҳолат юзасидан Бош прокуратура терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилди.
Қайд этилишича, Чуст туманида вояга етмаган болалар заҳарланиши юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Текшириш давомида вояга етмаган болаларнинг заҳарланиши сабаблари аниқланади ва бу ҳақида қўшимча равишда хабар қилинади.
“Вояга етмаган болалар нимадан заҳарлангани ҳали номаълум бўлгани сабабли жамоатчиликдан нотўғри ва турли тахминларга асосланган хабарларни тарқатмасликларини сўраб қоламиз”, дейилади хабарда.
Шунингдек, Бош прокуратура Чуст туманида фавқулодда ҳолат эълон қилингани хақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини билдирган.
LiveБарчаси