Чуст туманига янги ҳоким тайинланди

Жамият 4059
image

Бугун, 7 июль куни Халқ депутатлари Чуст туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлиги хабар берди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди ва Чуст тумани ҳокими бўлиб ишлаб келган Баҳодир Охунов ўз лавозимидан озод этилди. 

Сессияда иштирок этган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Чуст тумани ҳокими лавозимига  Бекзод Ҳамдамов номзодини таклиф қилди. Депутатлар ушбу номзодни маъқуллади.  

Бекзод Ҳамдамов 1979 йилда Мингбулоқ туманида туғилган. 2001 йилда Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институти, 2008 йилда эса Солиқ академияси магистратурасини тамомлаган. 

У шу кунга қадар Мингбулоқ тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 161
Рейтинг: 2.9
t
×