Чилонзорда трансформаторлардан бири ёниб кетди
3-саҳифа
−
09:31 636 1 дақиқа
Кеча, 14 июль куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида жойлашган трансформаторлардан бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 21:35 да Чилонзор туманидаги Чилонзор-6 мавзесида жойлашган трансформаторлардан бирида ёнғин юз берган. Ёнғин ҳақида келиб тушган хабардан сўнг, қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 21:43 да етиб борган.
Ёнғин соат 21:47 да тўлиқ бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида трансформатор ёниб зарарланган.
Ҳозирда туман электр тармоқлари мутахассислари томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Қайд этилишича, ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Олмазор туманидаги подстанция ичида ёнғин содир бўлган эди.
Live
БарчасиТошкентдаги уйга ўт кетди
14 июл