Чиқиндилар орасидан тиббий ниқоблар йиғиб юрган фуқаронинг шахси аниқланди

Жамият 13633
image

Ижтимоий тармоқларда чиқиндилар орасидан тиббий ниқобларни йиғаётгани эркак видеоси тарқалганди. Бунинг ортидан йиғиб олинган ниқоблар яна ишлатишга чиқариб юборилиши мумкинлиги гумони пайдо бўлганди.

ИИВ Матбуот хизматининг хабар беришича, видеода акс этган эркакнинг шахси аниқланди. Маълум бўлишича, у Гулистон шаҳрида яшовчи руҳий хаста фуқаро бўлиб, руҳий касалликлар диспансери ҳисобида турган.

Соғлиқни сақлаш вазирининг жорий йил 20 мартдаги 114-сон “Тиббий буюмлар рўйхатига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги буйруғига кўра, Ўзбекистонда коронавируснинг янги тури тарқалишини олдини олиш, республика ҳудудида қулай санитария-эпидемиологик муҳитни таъминлаш, аҳолининг саломатлигини муҳофаза қилиш учун шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш ва тиббиёт ниқоби тақчиллигини олидини олиш ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга кенг имконият яратиш, шунингдек, тиббий ниқобни ишлаб чиқариш, тайёрлаш ҳамда уни реализация қилиш учун лицензия талаб қилинишини инобатга олган ҳолда тиббиёт ниқоблари тиббий буюмлар рўйхатидан чиқарилди.

Маълумот учун, бугун, 25 мартдан Ўзбекистонда кўчаларда тиббиёт ниқобисиз юрганларни жаримага тортиш бошланди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтда ушбу вирусни юқтириб олганлар 55 нафарга етди. 

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 284
Рейтинг: 2.9
t
×