Автомобиль бошқараётганда ниқоб тақиш шартми?
Бу қизиқ
−
25 Март 2020
15370Бугун, 25 март кунидан Ўзбекистонда тиббиёт ниқобисиз юрганларни жаримага тортиш бошланди. Кўпчиликда “автомобилда юрганда ҳам ниқоб тақиш керакми?”, деган савол туғилди. Ички ишлар вазирлиги Матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов навбатдаги брифинг чоғида автомобиль бошқарувида тиббий ниқоб тақиш шартлари тўғрисида маълумот берди.
“Сиз ўз автомобилингизни бошқараётганда тиббий ниқобсиз бўлишингиз мумкин, агар машинада бошқа йўловчи бўлмаса. Агар таксида йўловчи бўлса ҳайдовчи тиббий ниқобда бўлиши шарт.
Агар машинадаги йўловчи қариндошингиз ёки яқин одамингиз бўлса, ақл билан иш тутиш керак. Масалан, мен ҳозир ниқобдаман, чунки бу ерда одамлар кўп.
Жамоат жойларида ҳамиша бошқа одамлар бўлади ва тиббий ниқоб тақиш шарт”, деди Шоҳруҳ Ғиёсов.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтда ушбу вирусни юқтириб олганлар 55 нафарга етди.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь