Чернобиль АЭС зонасида ёнғин келтириб чиқарган шахс ушланди

Олам

image

Украина полицияси Чернобиль АЭС да ҳамон давом этаётган ёнғинни келтириб чиқаришда гумонланган шахсни қўлга олди. Бу ҳақда Украина миллий полициясининг расмий сайти хабар бермоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, у 37 яшар маҳаллий аҳоли вакили.

Полиция маълумотларига кўра, у уйи яқинидаги ахлатни ёқққан. Шундан сўнг, чўғ қолдиқларини аравага ташлаган ва улар билан бирга қишлоқ ташқарисига чиқиб кетган. Бориб уларни қуруқ хашаклар устига ағдарган. Ёнғин содир бўлганидан кейин, у оловни ўзи ўчиришга уриниб кўрган, аммо бунинг уддасидан чиқа олмаган.

Таъкидланишича, шамол таъсири остида ёнғин майдони ошиб борган, аланга ўрмонга тарқалган. Сўнгра олов зарарланган зонага кирган.

Маълумот ўрнида, Чернобиль зарарланган зонасида ўрмон ёнғинлари 4 апрель куни бошланди. У учта ўрмон хўжалиги ҳудудига тарқалди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ўт қўйишда гумон қилинган шахс аниқланди ва унга қарши жиноий иш қўзғатилди.


Мақола муаллифи

Теглар

АЭС Чернобиль

Баҳолаганлар

153

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг