Чехия АҚШдан қирувчи самолёт сотиб олади

Олам

image

Чехия ҳукумати АҚШдан 24 та F-35 товушдан тез учувчи қирувчи самолёт сотиб олишга қарор қилди. Бу ҳақда кеча, 27 сентябрь куни Бош вазир Петр Фиала матбуот анжуманида маълум қилди.

Унинг тушунтиришича, биринчи самолёт 2029 йилда тайёр бўлади ва чехиялик учувчилар АҚШда машғулотларни бошлайди. 2031 йилда Чехияга биринчи қирувчи самолётлар келади ва 2035 йилгача барча 24 та самолёт мамлакат армиясига топширилади. 

“Бу ҳолатда биз армия тавсиясига кўра ҳаракат қиламиз. Ҳукумат фуқароларимиз ва бутун мамлакатимиз хавфсизлигини таъминлашни ўзининг асосий мажбуриятларидан бири деб билади. Бунинг энг яхши йўли эса армиямизни модернизация қилиш ва уни ҳақиқатда зарур бўлган нарсалар билан таъминлашдир”, дейди Бош вазир.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Чехия F-35

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made