Бухорода уч туманни “яшил” тоифадан чиқариш режалаштириляпти
Жамият
−
30 Май 2020
10964Аввалроқ, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда "қизил", "сариқ" ва "яшил" ҳудудларнинг янгиланган рўйхатини эълон қилгани хабар берган эдик.
Янги рўйхатда Бухоро вилояти “яшил” тоифага киритилган. Аммо куни кеча вилоятнинг Шофиркон туманида бир оиланинг 7 аъзосида коронавирус аниқланганди. Бухоро вилояти ҳокимлиги ушбу вазият бўйича ўз изоҳини берди.
“Жорий йилнинг 27 май куни Шофиркон туманида коронавирус инфекциясига чалинган беморлар аниқланганлиги сабабли, эпидемияга қарши кураш талабларидан келиб чиқиб, вилоят ҳокимлиги томонидан мазкур туманни “яшил” ҳудуддан “қизил” ҳудудга, Навоий вилоятида ҳам касаллик ўчоғи мавжудлигини инобатга олиб унга ёндош бўлган Ғиждувон ҳамда Когон туманларини “яшил” ҳудуддан “сариқ” ҳудудга ўтказилиши юзасидан таклиф киритилди.
Яқин орада бу бўйича ҳукумат комиссияси қарори қабул қилиниши кўзда тутилган”, дейилади ҳокимлик ахборотида.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонга коронавирус инфекциясини кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг қарори билан Ўзбекистонда амалдаги карантин талаблари 2020 йил 15 июнга қадар узайтирилди.
Аммо карантин чекловлари бироз юмшатилди. Хусусан, “яшил” ҳудудларда белгиланган тартибда тўй ва оилавий маросимлар ўтказишга ҳамда вилоятлараро ҳаракатланувчи автобуслар қатновига рухсат берилди. 5 июндан Ўзбекистонда футбол мусобақаларини давом эттириш белгиланди. Шу билан бирга барча ҳудудлар учун бирдек ўз кучида қоладиган чекловлар ҳам эълон қилинди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь