Ўзбекистон Суперлигаси 5 июндан давом эттирилади

Спорт

image

Ўзбекистонга коронавирус инфекциясини кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг қарори билан Ўзбекистонда амалдаги карантин талаблари 2020 йил 15 июнга қадар узайтирилди ва қўшимча енгилликлар берилди.

Комиссия қарори билан футбол бўйича халқаро ва ички мусобақаларга юқори даражада тайёргарлик кўриш ҳамда уларда қатнашиш мақсадида профессионал футбол клубларига ўз ўқув машғулотларини санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ ҳолда бошлашга ҳамда 2020 йил 5 июндан бошлаб Ўзбекистон профессионал футбол лигаси чемпионатларини томошабинлар иштирокисиз давом эттиришга рухсат берилди.

Эслатиб ўтамиз, 15 март куни Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланишнинг илк ҳолати тасдиқлангач, спорт мусобақалари ҳам тўхтатилганди. Суперлига баҳслари энди 4-турдан давом этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

89

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг