Бугун Ўзбекистон МТЖ Малайзияга қарши ўйнайди
Спорт
−
09 Октябрь 2021
8061Бугун, 9 октябрь куни Иордания пойтахти Уммон шаҳрида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Малайзияга қарши халқаро ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.
Айни кунларда Сречко Катанец бошчилигидаги “оқ бўрилар” Уммонда йиғин ўтказмоқда. Йиғин давомида Малайзия ва Иорданияга қарши ўйин ўтказиш режалаштирилган.
Бунга қадар, Ўзбекистон термаси Малайзия билан 6 бор тўқнаш келган ва уларнинг 5 тасида ғалаба қозонган. Яна бир баҳсда дуранг натижа қайд этган. Тўплар нисбати ўзбекистонлик футболчилар фойдасига – 20:3. Сўнгги бор жамоалар 2009 йилда Осиё кубоги саралаши доирасида икки бор тўқнаш келган ва ҳар икки баҳсда Ўзбекистон 3:1 ҳисобида зафар қучган.
Учрашув “Amman Internet Stadium”да Тошкент вақти билан соат 20:00 да старт олади. Шунингдек, Ўзбекистон жорий йилнинг 12 октябрь куни Иордания терма жамоасига қарши баҳс олиб боради.
Маълумот учун, Малайзияга қарши учрашув Сречко Катанец қўл остидаги 2-баҳс бўлади. Бундан аввал Стокгольмда Швеция меҳмони бўлган Ўзбекистон МТЖ 1:2 ҳисобида мағлубиятга учраган.
LiveБарчаси