Бугун ОЧЛда Ўзбекистоннинг уч клуби ўйин ўтказади
Спорт
−
06 Ноябрь 2023
3621Бугун, 6 ноябрь куни футбол бўйича Осиё Чемпионлар лигаси (ОЧЛ) гуруҳ босқичининг 4-тур ўйинлари бўлиб ўтади. Тур доирасида Ўзбекистоннинг 3 та жамоаси – “Насаф”, “Навбаҳор” ва ОКМК клублари майдонга тушади.
Қаршиликлар ўз уйларида БААнинг “Шаржа” клубини қабул қилса, “Навбаҳор” ва ОКМК Эрон жамоаларига қарши баҳс олиб боради. Самвел Бабаян шогирдларига “Нассажи Мозандарон” рақиблик қилса, Миржалол Қосимов шогирдлари “Сепахон”га қарши 3 очко учун кураш олиб боради.
Ҳозирга келиб Рўзиқул Бердиев шогирдлари 3 та ўйиндан кейин 6 очко жамғариб, ўз гуруҳида 2-поғонани банд этган бўлса, ОЧЛда ҳали мағлубият нималигини билмаётган “Навбаҳор” 7 очко тўплаб, “D” квартетида 2-ўринда бормоқда. ОКМК гуруҳида эса вазият бироз мураккаб тус олган. “С” гуруҳида ҳали 1 очкога ҳам эга чиқмаган олмалиқликлар 4-ўринни банд этган, бироқ “кончилар”да ҳамон гуруҳдан чиқиш учун имконият мавжуд. ОКМК жой олган гуруҳда 9 очко билан Бензема бошчилигидаги “Ал-Иттиҳод” етакчилик қилмоқда.
Маълумот учун, “Насаф” - “Шаржа” ва “Нассажи Мозандарон” - “Навбаҳор” баҳслари Тошкент вақти билан соат 19:00 да старт олса, “Сепахон” - “ОКМК” ўйини 23:00 да бошланади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь