Бу бошқаларга дарс бўлсин – Афғонистондаги қатл тафсилотлари маълум қилинди
Олам
−
25 Сентябрь 2021
57695Бугун, 25 сентябрь куни Афғонистонда ҳокимиятни қўлга олган “Толибон” жангарилари ўғирликда айбланган шимолий-ғарбий Ҳирот вилоятининг тўрт нафар вакилини қатл қилгани ҳақида хабар бергандик.
Ҳирот вилояти губернатори ўринбосари Шер Аҳмад Аммар Муҳожир “Aamaj News” нашрига берган интервьюсида воқеа тафсилотлари билан бўлишди.
“Бу қолганларга дарс бўлиши учун ўғриларнинг жасадларини чорраҳага осиб қўйдик”, деди губернатори ўринбосари.
Унинг сўзларига кўра, аввалроқ бу жиноятчилар бир тадбиркорни ўғли билан бирга ўғирлаб кетган. “Толибон” ҳаракати хавфсизлик кучлари ўша жиноятчилар изига тушган. Шаҳарнинг тўртинчи округида жиноятчилар билан отишма юз берган. Бунинг натижасида, жиноий гуруҳнинг тўрт аъзоси йўқ қилинган, шунингдек, толиблардан бири жароҳат олган. Айнан ўшаларнинг жасади кейин осиб қўйилган.
Эслатиб ўтамиз, ҳаракат асосчиларидан бири мулла Нуруддин Туробий “Associated Press” нашрига берган интервьюсида “Толибон” ўғирлик учун қатл қилишни қайта бошлашни режалаштираётганини айтган эди.
Таъкидланишича, “Толибон” 1996 йилда Афғонистонда ҳокимиятга келганида ислом қонунлари меъёрларини қатъий бажаришга асосланган режим ўрнатган. Тартибни бузганлик учун шафқатсиз жазолар – оёқ-қўлларни кесиш, тошбўрон қилиш, оммавий қатл қилиш чоралари кўрилган.
“Толибон” собиқ ҳукуматида Адлия вазири бўлиб ишлаган, ҳозирда эса қамоқхона хизматини бошқараётган Туробийнинг айтишича, оёқ-қўлларни кесиш жазоси тийиб туриш эффектига эга.
Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 15 август куни мамлакатда ҳокимиятни эгаллаган толиблар, 19 август куни Афғонистон Ислом Амирлигини тузди. Жорий йилнинг 6 сентябрь куни “Толибон”га бўйсунмай турган ягона вилоят – Панжшер эгаллангач, 7 сентябрь куни ҳаракат раҳбарлари муваққатни шакллантирди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15