“Толибон” ўғрилик учун оёқ-қўлларни кесиш жазосини жорий этмоқчи – ОАВ
Олам
−
24 Сентябрь 2021
7928Афғонистонда ҳокимиятга келган “Толибон” ўғрилик учун жазо сифатида оёқ-қўлларни кесиш амалиётига амал қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Associated Press” нашри ҳаракат асосчиларидан бири мулла Нуриддин Туробийга таяниб хабар берди.
Қайд этилишича, “Толибон” 1996 йилда Афғонистонда ҳокимиятга келганида ислом қонунлари меъёрларини қатъий бажаришга асосланган режим ўрнатган. Тартибни бузганлик учун шафқатсиз жазолар – оёқ-қўлларни кесиш, тошбўрон қилиш, оммавий қатл қилиш чоралари кўрилган.
“Толибон” собиқ ҳукуматида Адлия вазири бўлиб ишлаган, ҳозирда эса қамоқхона хизматини бошқараётган Туробийнинг айтишича, оёқ-қўлларни кесиш жазоси тийиб туриш эффектига эга.
“Қўлларни кесиб ташлаш хавфсизлик нуқтаи назаридан ўта зарур”, дейди у нашрга берган интервьюсида.
Унинг сўзларига кўра, “Толибон”нинг амалдаги ҳукумати ҳали жазони жамоат олдида ўтказиш тўғрисида бир қарорга келмаган. Бироқ, ушбу масала бўйича қарор қабул қилинади.
“Ҳамма бизни стадионда жазолашимиз учун танқид қилди, гарчи биз ҳеч қачон бошқаларнинг қонунлари ва жазоси ҳақида ҳеч нарса демаганмиз”, дея агентлик “Толибон” вакилидан иқтибос келтирди.
Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 15 август куни мамлакатда ҳокимиятни эгаллаган толиблар, 19 август куни Афғонистон Ислом Амирлигини тузди. Жорий йилнинг 6 сентябрь куни “Толибон”га бўйсунмай турган ягона вилоят – Панжшер эгаллангач, 7 сентябрь куни ҳаракат раҳбарлари муваққатни шакллантирди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь