“Толибон” оломон олдида 4 кишини қатл қилди – ОАВ
Олам
−
25 Сентябрь 2021
36539Афғонистонда ҳокимиятни қўлга олган “Толибон” жангарилари ўғирликда айбланган шимолий-ғарбий Ҳирот вилоятининг тўрт нафар вакилини қатл қилди. Бу ҳақда маҳаллий “Aamaj News” агентлиги бугун, 25 сентябрь куни хабар берди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган фотосуратларда тўрт одам оломон олдида осилгани акс этган. Ҳозирча ҳаракат вакиллари воқеага изоҳ бермади. Бироқ, ҳаракат асосчиларидан бири мулла Нуруддин Туробий “Associated Press” нашрига берган интервьюсида “Толибон” ўғирлик учун қатл қилишни қайта бошлашни режалаштираётганини айтган эди.
Қайд этилишича, “Толибон” 1996 йилда Афғонистонда ҳокимиятга келганида ислом қонунлари меъёрларини қатъий бажаришга асосланган режим ўрнатган. Тартибни бузганлик учун шафқатсиз жазолар – оёқ-қўлларни кесиш, тошбўрон қилиш, оммавий қатл қилиш чоралари кўрилган.
“Толибон” собиқ ҳукуматида Адлия вазири бўлиб ишлаган, ҳозирда эса қамоқхона хизматини бошқараётган Туробийнинг айтишича, оёқ-қўлларни кесиш жазоси тийиб туриш эффектига эга.
Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 15 август куни мамлакатда ҳокимиятни эгаллаган толиблар, 19 август куни Афғонистон Ислом Амирлигини тузди. Жорий йилнинг 6 сентябрь куни “Толибон”га бўйсунмай турган ягона вилоят – Панжшер эгаллангач, 7 сентябрь куни ҳаракат раҳбарлари муваққатни шакллантирди.
LiveБарчаси