Британия қироли оғир дардга чалингани тасдиқланганидан сўнг илк бор кўриниш берди (видео)

Олам

image

Британия қироли Чарльз III саратон касаллигига чалинганидан кейин биринчи марта омма олдида чиқиш қилди. Бу ҳақда “Тhe Telegraph” нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, 75 ёшли монарх ва қиролича Камилла Норфолькдаги Сандрингем қироллик мулкида жойлашган Авлиё Магдалалик Марям черковига ташриф буюрган. Чарльз III уни кутиб олган одамларга қўл силкитиб, каньон Пол Уильямс билан қўл бериб кўришган.

Британия қироли саратоннинг қайси турига чалингани ҳақида батафсил маълумот берилмаган, бироқ Британия ОАВларининг хабарларига кўра,  январь ойида у простатасининг катталашиши туфайли шифохонага ётқизилган ва операция қилинган. Таъкидланишича, процедура давомида монархнинг саратон касаллигидан азият чекаётгани тасдиқланган.

Букингем саройи ҳам Буюк Британия қироли Чарльз III га саратон касаллиги ташхиси қўйилганини расман эълон қилган. 

Маълумот учун, шифокорлар қиролга даволаниш вақтида давлат вазифаларини бажаришдан воз кечишни тавсия қилган бўлса-да, у давлат ишлари билан шуғулланишдан тўхтамаган. Жумладан, у Британия ҳукумати раҳбари Риши Сунак билан ҳар ҳафта телефон орқали мулоқот қилиб турган. 

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Буюк Британия Қироли Чарльз III нинг саратонга чалинганидан хабар топгач, унга мактуб ёзиб, қиролга тезроқ соғайиб кетишини тилаганди.

Улканбаева Райҳона


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Чарльз III

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг