Қиролнинг қанча солиқ тўлаши илк марта очиқланди
Олам
−
26 июн 5330 1 дақиқа
Буюк Британия қироли Чарльз III 2024-2025 йилларда мамлакат бюджетига 12,9 миллион фунт стерлинг (тахминан 17 миллион доллар) солиқ тўлагани ошкор қилинди. Бу ҳақда кеча, 25 июнь куни қироллик расмийлари маълумотларига таяниб, “Reuters” хабар қилди.
Қайд этилишича, қирол тўлаган солиқ миқдори биринчи марта жамоатчиликка маълум қилинмоқда ва у Британиянинг энг йирик 100 нафар солиқ тўловчиси қаторига кирган. Шу вақтгача ушбу тўловлар миқдори жамоатчиликка маълум қилинмаган эди.
Британия қонунчилигига кўра, қирол даромад, капитал ўсиши ёки мерос солиғини тўлашга мажбур эмас. Бироқ Чарльз III онаси Елизаветта II каби 1993 йилдан бери солиқларни ихтиёрий равишда тўлаб келади.
Маълумот ўрнида, Қирол Чарльз III сулоласи ҳам 1399 йилдан буён барча Британия монархлари каби Ланкастер герцоглиги мулкларидан хусусий даромад олади. 2025-2026 молия йилида бу даромад 25,2 миллион фунт стерлингни ташкил этади. Бундан ташқари, у бошқа мулклари ва инвестицияларидан ҳам даромад олади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Буюк Британия қироли Чарльз III Букингем саройидаги 10 йиллик реконструкция ишлари келаси йили якунлангандан кейин ҳам уни доимий қароргоҳ сифатида ишлатмаслигини маълум қилганди.

Live
Барчаси