Бозорларда юздан таниб олувчи камералар ўрнатилади
Жамият
−
23 Сентябрь 2023
3596Катта бозорлар ва боғларнинг кириш жойига шахсни юзидан таниб оладиган видеокамералар ўрнатилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони Рустам Жўраевнинг мамлакатимиз аҳолисига мурожаатида айтиб ўтилган.
Жўраевнинг сўзларига кўра, ушбу ислоҳот Президент раислигида жорий йилнинг 28 июль куни Фарғона вилоятида ўтказилган йиғилишда белгилаб берилган вазифаларга асосан Ўзбекистонда хавфсиз муҳитни яратиш мақсадида амалга оширилмоқда.
“Бозорлар, истироҳат боғлари ва хиёбонлардаги савдо объектлари индивидуал қўриқлаш бўйича сигнализация воситалари ҳамда улар жойлашган ҳудудлар “ташвиш” тугмалари билан босқичма-босқич жиҳозланади. Ушбу объектларга қарашли майдонлар ва уларнинг ён-атрофида тушунтириш, тарғибот ишлари ҳамда фуқароларни огоҳликка чақиришга қаратилган чора-тадбирлар кучайтирилади”, дейилган мурожаатда.
Миллий гвардия қўмондони шунингдек, давлат ва нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорликда зарур чоралар кўрилиши ва натижада “Хавфсиз бозор”, “Хавфсиз дам олиш маскани” концепцияларини ҳаётга татбиқ этилишига эрилишилишини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, ушбу мурожаатда мактабларга “ташвиш” тугмалари ўрнатилгани ҳам айтиб ўтилган.
LiveБарчаси