Гўшт 45 минг, гуруч 4,5 минг. Статқўм бозорлардаги фантастик нархларни эълон қилди

Жамият

image

Жорий йилнинг 15 июнь ҳолатига кўра, ҳудудий марказий деҳқон бозорларида суякли мол гўшти 45 мингдан 73 минг сўмгача сотилган. 1 кг қўй гўштининг нархи эса 55 мингдан бошланиб, 86 минггача чиққан. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.

Статқўмга кўра, 1 кг пиёз 2 мингдан 5 минг сўмгача сотилган бўлса, картошка 2 мингдан 7 минг сўмгача сотилган.

Сабзи 1500 сўмдан 6 минг сўмгача, гуруч эса 4500 дан 22 минг сўмгача пулланган. 10 дона тухумнинг нархи 7 мингдан 15 минг сўмгача етган.

Буни қарангки, ўсимлик ёғи нархи орадан бир ҳафта ўтса ҳам ўзгаришсиз қолибди. Бозорларда 1 литр ёғ ўртача 15 500 сўмдан 28 минг сўмгача сотилган. 1 кг шакар нархи эса 9600 сўмдан 17 минг сўмгача етган.

Статқўм нархлар кузатув амалга оширилаётган вақтда қайд этилади. Маълумотларни тўплаш вақти, санаси ҳамда жойи ўзгаришига қараб, нархлар ўзгариши мумкинлигини эслатиб ўтган.


Мақола муаллифи

Теглар

нарх-наво Бозор

Баҳолаганлар

3137

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг