Гўшт 45 минг, гуруч 4,5 минг. Статқўм бозорлардаги фантастик нархларни эълон қилди
Жамият
−
17 Июнь 2022
56697Жорий йилнинг 15 июнь ҳолатига кўра, ҳудудий марказий деҳқон бозорларида суякли мол гўшти 45 мингдан 73 минг сўмгача сотилган. 1 кг қўй гўштининг нархи эса 55 мингдан бошланиб, 86 минггача чиққан. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.
Статқўмга кўра, 1 кг пиёз 2 мингдан 5 минг сўмгача сотилган бўлса, картошка 2 мингдан 7 минг сўмгача сотилган.
Сабзи 1500 сўмдан 6 минг сўмгача, гуруч эса 4500 дан 22 минг сўмгача пулланган. 10 дона тухумнинг нархи 7 мингдан 15 минг сўмгача етган.
Буни қарангки, ўсимлик ёғи нархи орадан бир ҳафта ўтса ҳам ўзгаришсиз қолибди. Бозорларда 1 литр ёғ ўртача 15 500 сўмдан 28 минг сўмгача сотилган. 1 кг шакар нархи эса 9600 сўмдан 17 минг сўмгача етган.
Статқўм нархлар кузатув амалга оширилаётган вақтда қайд этилади. Маълумотларни тўплаш вақти, санаси ҳамда жойи ўзгаришига қараб, нархлар ўзгариши мумкинлигини эслатиб ўтган.