Бозорларда гўшт, картошка ва пиёз нархлари ошди
Жамият
−
20 Январь 2023
161222023 йил 18 январь ҳолатига кўра, бозорларда бир неча маҳсулотларнинг нархи ошди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Нархлар 2022 йил 16 декабрь кунги ҳолат билан солиштирма қилиб олинган.
Ҳудудий марказий деҳқон бозорларида ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари:
- Суякли мол гўшти (1 кг) 49 500 – 80 000 сўм (1500-2000 сўмга ошди)
- Қўй гўшти (1 кг) 54 000 – 91 000 сўм (1000 сўмга ошди)
- Картошка (1 кг) 3500 – 7000 сўм (1000 сўмга ошди)
- Пиёз (1 кг) 3500 – 10 000 сўм (4500 сўмга ошди)
- Сабзи (1 кг) 2500 – 5 500 сўм (500 сўмга ошди)
- Тухум (10 дона) 11 000 – 18 000 сўм (1000 сўмга ошди)
- Гуруч (1 кг) 6500 – 28 000 сўм (1000 сўмга ошди)
Ўсимлик ёғи (1л 16 000 – 30 000 сўм) ва шакар (1кг 11 000 – 14 000 сўм) 1000 сўмга арзонлади.
Эслатиб ўтамиз, “EastFruit” нашри Ўзбекистонда совуқ туфайли пиёз нархи ошишини прогноз қилганди.