Ўзбекистонда пиёз нархи кескин ошиши кутилмоқда
Жамият
−
18 Январь 2023
44686Ўзбекистонда аномал совуқ туфайли сабзавот нархлари ошди. Пиёз эса нархлар ўсиши бўйича етакчи бўлди. Яқин кунларда ҳаво ҳароратининг ошиши кутилишига қарамасдан пиёз нархи ўсишда давом этиши мумкин. Бу ҳақда “EastFruit” таҳлилий мақола эълон қилди.
Қайд этилишича, совуқ кунларда “музламаган” сўзи фермер ва савдогарлар томонидан мақталадиган пиёзнинг асосий хусусиятига айланди. Аммо қишда Ўзбекистонда пиёз узоқ ва ҳар доим ҳам сифатни сақлаб қолиш учун мақбул шароитларда сақланмайди.
Таҳлилчиларга кўра, бунинг учун мослаштирилган омборлар нафақат барқарор ҳаво ҳароратини сақлаб туриш учун ускуналар билан жиҳозланмаган, балки кўпинча минимал иссиқлик изоляциясига ҳам эга эмас. Бундан ташқари, Ўзбекистонда пиёзнинг бир қисми одатда ёмғирдан ҳимоя қилиш учун фақат шийпон остида сақланади.
“Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида қишда ҳаво ҳарорати узоқ вақт давомида камдан-кам ҳолларда 10 даражадан пастласада, вақти-вақти билан, бу ҳали ҳам давом этмоқда. Кузатилган аномал совуқ Ўзбекистондаги пиёз захираларига катта зарар етказди”, дейилади мақолада.
Маълум қилинишича, Тошкент шаҳрида 2023 йилнинг 10 январидан 15 январига қадар беш кун давомида ҳаво ҳарорати кундузи -6 дан -13 даражагача, кечаси эса -8 дан -17 даражагача совуқ бўлди. Бу ҳароратда мамлакатдаги пиёз музлаб қолди, шундан сўнг бундай маҳсулотлар сотиш учун яроқсиз ҳолатга келди. Бундай шароитда ушбу сабзавотни фақатгина йўқ қилиш мумкин.
Келтирилишича, назарий жиҳатдан бутунлай музлатилган пиёзни тозалаш ва музлатилган ҳолда сотиш мумкин эди, аммо бунинг учун ҳарорат 25 даражадан паст бўлган музлатгичнинг улкан сиғимлари ва пиёзни тозалаш учун кўплаб одамлар керак бўлади.
Таькидланишича, 2023 йилнинг 6 январидан 13 январигача Ўзбекистонда сариқ пиёзнинг ўртача улгуржи нархи 5000 сўмдан 6000 сўм/кг гача, яъни 20 фоизга кўтарилган эди. 13 январь ҳолатига кўра, ушбу маҳсулотларнинг ўртача улгуржи нархи ўтган йилнинг шу санасига нисбатан 3 баравар ва 2020-2021 йилларнинг шу санасига нисбатан қарийб 4 баравар юқори бўлган.
Расмий статистик маълумотларга кўра, 2023 йилнинг 1 январидан 15 январигача Ўзбекистонда пиёзнинг ички нархи аллақачон ўта юқори бўлгани учун бир тонна ҳам пиёз экспорт қилинмаган.
Мақолада қайд этилишича, жорий йил январь ойининг биринчи ярмида Ўзбекистон пиёзнинг соф импортчисига айланди. “EastFruit” таҳлилчиларининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, бу даврда 3000 тоннадан ортиқ пиёз импорт қилинган, уларнинг катта қисми Қозоғистондан.
“Қозоғистон ҳозирдан бу маҳсулотлар экспортига чекловлар қўйиш масаласини кўриб чиқмоқда. Аммо Қозоғистон яқин орада бундай чекловларни жорий қилмаса ҳам, “EastFruit” экспертларининг фикрича, Ўзбекистонда пиёз нархи яқин ойларда, эҳтимол, секинроқ суръатларда ўсишда давом этади”, дейилади мақолада.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь