Бойлар ва камбағалларга бошқа-бошқа вакциналар бериляптими?
Жамият
−
17 Март 2021
6288Хабарингиз бор, бугун Ўзбекистонга 660 минг доза AstraZeneca вакцинаси олиб келинди. Гап шундаки, Ўзбекистонга Ҳиндистондаги компанияда ишлаб чиқарилган вакцина олиб келинди. Бу орада бой ва камбағалларга бошқа-бошқа вакциналар тарқатиляпти деган маълумотлар тарқалди.
“Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият, вакцинация жараёнларига тайёргарлик” мавзусида ўтказилган матбуот анжуманида Мунир Мамедзаде бу масалага аниқлик киритди.
“Шу кунгача жаҳон миқёсда 28 миллион доза вакцина тарқатилди. Уларнинг аксарияти Корея ва Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган. Глобал дастур доирасида 190 та мамлакат қамраб олинган. Ушбу 190 давлат ичидан 98 таси ўзлари буюртма бериб олмоқда. Бойлар бошқа вакцина, камбағаллар эса бошқа вакцина оляпти деган маълумотлар ёлғон.
Бугун Ўзбекистонга COVID-19 га қарши вакцина келтирилгани — бутун дунёда вакциналарни одилона тақсимлашга эришиш йўлидаги тарихий қадам дейиш мумкин. Уларга тенг эга бўлиш пандемияни тўхтатишда ўта муҳим, шу боис вакциналарга ҳамма эга бўлишини таъминлашимиз зарур”, деди Мунир Мамедзаде.
У ОАВга мурожаат қилиб, вакцинация масаласини холис ёритиб бориш — жамоавий мажбурият эканини таъкидлади.
"Дезинформация ҳеч нарсага ёрдам бермайди. Эмлаш кўп сонли аҳолининг ҳаётини сақлаб қолади. Дезинформация эса инқирозли ҳолатни давом эттиради", деди Мамедзаде.
Аввалроқ, Ўзбекистонга олиб келинган AstraZeneca вакцинаси 70 фоиз самарадорликка эгалиги маълум қилинганди. Аммо ЖССТнинг Ўзбекистондаги вакили вакцина коронавирусдан мутлақ ҳимояни таъминламаслигини қўшимча қилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь