Ўзбекистонга олиб келинган вакцинанинг фойдаси борми?

Жамият 7064
image
-

Ўзбекистонга келтирилган инглиз-швед вакцинаси AstraZeneca`нинг самарадорлиги 70 фоизни ташкил қилади. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев матбуот анжуманида маълум қилди.

“Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти COVID-19 га қарши AstraZeneca/Oxford вакцинасини фавқулодда ишлатиш мумкин бўлган вакциналар рўйхатига киритган.

Ҳар битта тавсия биринчи навбатда, чуқур таҳлил асосида бўлади. AstraZeneca вакцинаси ҳам 23 минг нафар кўнгиллида ўтказилган таҳлиллар асосида унинг самарадорлиги 70 фоиз дея кўрсатилган. 

Тўғри, айрим вакциналар 90 ёки 80 фоизлик самарадорликка эга бўлиши ҳам мумкин. Лекин 70 фоиз самарадорликка эга вакцина ҳам самарали ва эмлашга тавсия этиладиган вакцина ҳисобланади”, дейди Юсупалиев.

У сўзида давом этиб, эмлаш жараёнида бошқа вакциналар ҳам қўлланишини айтиб ўтди. Ҳозир бошқа вакциналарини ҳам олиб келиш бўйича музокаралар олиб бориляпти. 

“Спутник V” вакцинаси бўйича 1 миллион дозага шартнома ишлаб чиқилган. Шартномани айни пайтда Россия томони кўриб чиқмоқда, музокаралар якунига кўра вакцина Ўзбекистонга олиб келинади”, дея қўшимча қилган масъул.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбарининг ўринбосари Ботир Қурбонов Ўзбекистон аҳолини коронавирусга қарши эмлашда 3 хил вакцинадан фойдалинишини айтганди. Булар AstraZeneca, “Спутник V” ва ZF-UZ-VAC 2001 (ZF-2001) вакциналари.

Шуни ҳам қайд этиш керакки, бу вакциналарнинг фақат биттаси AstraZeneca ЖССТ томонидан расман фавқулодда қўллаш учун тавсия этилган. Аммо қатор Европа давлатлари ушбу вакцинадан фойдаланишни вақтинча тўхтатди. Бунга вакцинациядан кейин ўлим ҳолатлари кузатилгани сабаб бўлди.

Маълумот учун, бугун Ўзбекистонга 660 минг дозада AstraZeneca вакцинаси олиб келинди. Мамлакатда 

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 263
Рейтинг: 3
t
×