Ўзбекистон аҳолисини ЖССТ тавсия қилмаган вакциналар билан эмламоқчи

Жамият

image
Ўзбекистонда аҳолини коронавирусга қарши эмлаш бошланадиган сана айтилди north_east

Ўзбекистонда аҳолини коронавирусга қарши эмлаш бошланадиган сана айтилди

Ўзбекистон аҳолисини коронавирусга қарши эмлашда AstraZeneca, “Спутник V” ва ZF-UZ-VAC 2001 (ZF-2001) вакциналаридан фойдаланади. Бу маълумотни Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбарининг ўринбосари Ботир Қурбонов QALAMPIR.UZ’да бўлиб ўтган Корона марафони жонли мулоқотида айтиб ўтди.

“Ўзбекистон Республикасида аҳолимизни эмлаш учун 3 та турдаги вакцина, яъни AstraZeneca, “Спутник V” ва ZF-UZ-VAC 2001 фойдаланиш режалаштирилган”, дея таъкидлади Ботир Қурбонов.

Шу ўринда қайд этиб ўтиш керакки, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбарининг ўринбосари Нурмат Отабек Ўзбекистон аҳолини эмлашда фақатгина Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан фавқулодда қўллаш учун тавсия қилинган вакциналардан фойдаланишини айтиб ўтганди.

“Ўзбекистон Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) томонидан самарадорлиги тан олинган, хавфсизлиги кафолатланган ва фавқулодда ҳолатларда коронавирус касаллигига қарши эмлаш учун ишлатишга тавсия этилган вакциналардан фойдаланади”, деганди Отабеков.

Аммо юқорида айтилган вакциналардан фақатгина биттаси AstraZeneca ЖССТ томонидан фавқулодда қўллаш учун тавсия қилинган. Қолган икки вакцина эса ҳозирча ЖССт тасдиғидан ўтмаган.

“Спутник V” вакцинаси шу кунлар ичида ЖССТ томонидан расмий рўйхатдан ўтказилиши кутиляпти. Чунки вакцина билан Россияда миллионлаб одаммлар эмлангани, унинг салбий оқибатлари камлиги айтилиб, мурожаат қилинган. ЖССТнинг ушбу вакцинадан фавқулодда фойдаланиш бўйича кўрсатмаси эълон қилинади”, дея бу масалага ҳам изоҳ берган мутахассис.

Ботир Қурбонов ZF-UZ-VAC 2001 вакцинасига ҳам тўхталиб, Ўзбекистоннинг ўзида  7 мингга яқин одамда синовдан ўтказилган препарат ҳозиргача ўлим ва бошқа оғир оқибатларга олиб келмаганини таъкидлади. Шунингдек, у рекомбинат вакцина экани ҳамда маҳаллий олимлар томонидан ҳам ўрганилганини ҳисобга олиб, аҳолини эмлашда фойдалинилишини айтиб ўтди.


Мақола муаллифи

Теглар

вакцина

Баҳолаганлар

526

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made