Болудаги ёнғин ортидан Анталияда 50 та меҳмонхона ёпилди
Олам
−
31 Январь
1883Туркия ҳукумати Болудаги тоғ-чанғи курортида юз берган фожиа ортидан меҳмонхона бизнесига нисбатан кенг кўламли текширувларни ўтказмоқда. Анталияда аллақачон 50 та меҳмонхона, жумладан, туристлар кўп ташриф буюрадиган Калеичи ҳудудидаги меҳмонхоналар ҳам лицензия йўқлиги ва хавфсизлик меъёрларига риоя қилинмагани сабабли ёпилган. Бу ҳақда “Gazete memur” хабар берди.
Қайд этилишича, текширувлар турли идоралар, жумладан, Туркия Туризм вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда ва қоидабузарларга нисбатан меҳмонхоналарни ёпиш тўғрисида кўрсатма берилган.
Худди шундай чоралар Истанбулда ҳам кўрилмоқда. Шаҳар ҳокими Довут Гуль ҳафта охиригача лицензиясиз ишлаётган барча меҳмонхоналар ёпилишини эълон қилди. Унинг сўзларига кўра, расмийлар қарорни кечиктириш ниятида эмас ва яқин кунларда барча ноқонуний меҳмонхоналар ёпилади.
Эслатиб ўтамиз, ушбу оммавий текширувлар жорий йил 21 январь куни Grand Kartal меҳмонхонасида юз берган ёнғин ортидан бошланган бўлиб, фожиа оқибатида 78 киши, жумладан, болалар ҳалок бўлган, 50 дан ортиқ одам жароҳатланган. Ёнғин содир бўлган пайтда меҳмонхонада 238 нафар меҳмон бўлган. Тергов доирасида 28 киши ҳибсга олинган, шундан 19 нафари, жумладан, меҳмонхона эгаси, бошқарувчиси ва Болу шаҳар ҳокимияти мансабдорлари қамоққа олинган.
LiveБарчаси