Бобур Абдухолиқов “Насаф”га қайтди

Спорт

image

Қашқадарёнинг “Насаф” жамоаси клубнинг собиқ футболчиси Бобур Абдухолиқов билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Ўтган мавсумни Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси сафида ўтказган Бобур Абдухолиқов “Насаф” билан бир йиллик келишувга эришди. 

Маълумот учун, Абдухолиқов якунига етган Суперлига мавсумида “шерлар” сафида 10 та учрашувда майдонга тушди ва 1 та гол муаллифига айланди. Шунингдек, у Жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 4 та учрашувда ҳаракат қилди.

Қаршиликлар Бобур Абдухолиқовдан ташқари ОКМК собиқ футболчиси Акром Комилов билан шартнома имзолади. Футболчи 2026 йилни “Насаф”да ўтказади. Қарши клуби шартнома қанча муддатга тузилгани ҳақида маълумот бермаган. 

Маълумот учун, Комилов 2021 йилдан бери ОКМК сафида ҳаракат қилганди. У ўтган мавсумнинг асосий қисмини жароҳат сабабли ўтказиб юборди ва Суперлигада 10 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Акром Комилов Бобур Абдухолиқов “Насаф”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг